Yakshanba, 19-MAY-2024, 03:27
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKONA MUSIQIY PORTAL-WWW.UZODAT.TK
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
XABARLAR [134]
Xonandalar [37]
Kino olami [17]
Xikoyalar [53]
Sherlar [38]
XAR XIL KOMPANIYALAR [40]
sport yangiliklari [18]
Мини-чат
200
Наш опрос
Saytimiz sizga yoqdimi
Всего ответов: 36
Статистика

ONLAYNDA: 1
MEHMON: 1
FOYDALANUVCHI: 0
Главная » 2013 » Iyul » 26 » "BELINE":-SUD QARORIDAN NOROZI
06:28
"BELINE":-SUD QARORIDAN NOROZI
Тошкент шаҳар Хўжалик суди «Unitel» МЧЖ («Билайн») томонидан Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ушбу компанияни монопол корхоналар рўйхатига қўшиш тўғрисидаги қарорига қарши берилган даъво аризасини рад этди. Ўз навбатида суд томонидан «Coscom» ХК МЧЖнинг («Ucell»)
худди шу мазмундаги даъвоси тўлиқ қаноатлантирилди. Бу ҳақда РИА-Новости агентлиги хабар бермоқда. «Суд тақдим этилган барча материаллар билан танишиб чиқиб, Unitel айни вақтда уяли алоқа бозорида устун мавқени эгаллаб тургани, Coscom эса аксинча, бундай мавқега эга эмаслиги ҳақида қарор қабул қилди», - деб хабар беради суд вакили. Unitel расмийларининг сўзларига кўра, яқин кунларда оператор суднинг ушбу қарори юзасидан апелляция беришни кўзламоқда. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси юқорида номлари келтирилган икки компанияни устун мавқега эга бўлган корхоналар реестирига киритганди. Қўмитанинг маълумотларига кўра, «Unitel» нинг уяли алоқа бозоридаги улуши 54%, «Coscom» ники эса 41%ни ташкил этмоқда. Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисисда»ги қонунининг 6-моддасида товар бозорида қайси хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи товарининг улуши 1) 50 ва ундан ортиқ фоизни ташкил этса; 2) 35 фоиздан 50 фоизгача ҳажмда бўлиб, бунда қуйидаги шартлар: хўжалик юритувчи субъектнинг товар бозоридаги улуши камида бир йил мобайнида барқарор бўлиб турса; товар бозорида бошқа хўжалик юритувчи субъектларга (рақобатчиларга) тегишли улушлар нисбий миқдорда бўлиб турса; ушбу бозорга янги хўжалик юритувчи субъектларнинг (рақобатчиларнинг) киришига имконият бўлиши шартлари белгиланган бўлса, шу хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг мавқеи устун мавқе деб эътироф этилиши белгилаб қўйилган. Бироқ операторларнинг фикрича, уларнинг уяли алоқа бозоридаги улуши фақатгина 2012 йилнинг иккинчи ярмига келибгина 40%дан ошган. Бунга эса «Ўздунробита» ХК МЧЖ ("МТС Ўзбекистон") ўз фаолиятини
тўхтатгани сабаб бўлган. Бу вақтга қадар ҳар бир компаниянинг улуши 33% дан ошмаган. Уларнинг фикрича, Ўзбекистон уяли алоқа бозорига янги оператор кириб келиши билан ушбу кўрсаткич яна пасаяди. Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бундан ташқари шу йилнинг май ойида 2012 йилдан бошлаб абонент тўлови ва тарифларини ўзаро келишган ҳолда оширгани
учун иккала компанияга умумий ҳисобда 30 миллион сўм жарима солганди. Бироқ операторлар бу қарор юзасидан ҳам қўмитага шикоят қилиб, уни бекор қилишни талаб қилишган.
Прикрепления: Картинка 1
Категория: XABARLAR | Просмотров: 846 | Добавил: UZBEK_BOY | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
DUSHSESHCHORPAYJUSHBAYSHBA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • | Saytni yaratdi_JUNSANK © 2024 | |